АсосийJamiyat

Афғонистон қўшни мамлакатлар билан виртуал шаклда музокаралар ўтказди

'Афғонистон қўшни мамлакатлар билан виртуал шаклда музокаралар ўтказди'ning rasmi

 2021 йил 5 сентябрда Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

 Томонлар афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.  

 Толиблар томонидан Афғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.  

 Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.                                                     

    Бошқа янгиликлар