АсосийJamiyat

"Сарсонбанк" раҳбарияти тадбиркор дарди билан борган депутатни ҳам қабул қилишни истамади

'"Сарсонбанк"  раҳбарияти тадбиркор дарди билан борган депутатни ҳам қабул қилишни истамади'ning rasmi

Депутат Расул Кушербаев бугун узоқ вақтдан буён банк томонидан сарсон қилинган янгийўллик тадбиркор масаласида "Миллий банк" раҳбарияти қабулига борган эди.  

Маълум қилинишича, ўтирган банк раҳбарияти тадбиркор дарди билан борган парламент аъзоси  -депутатни ҳам қабул қилишни исташмаган.  

" - Аслида қонунга кўра, депутат, сенатор ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Кутиш жойида қабулни кутишдан чарчаб, охири қайтдик. Ва бу банкнинг тадбиркорларга кўмакчи эмас, "ердан оёғи узилган" сарсонбанк эканлигига яна бир бор ишончимиз комил бўлди.

Аламлиси давлат раҳбари иккита иш ўрни яратган тадбиркорни елкамизда кўтарамиз, деб турган вақтда ушбу банк раҳбариятининг ўз мижозларига ва фуқароларга бўлган бундай муносабатини кўриб эссиз шунча ишонч, бино ва ресурслар деймиз", - дейди депутат.

    Бошқа янгиликлар