АсосийJamiyat

Тошкентда қарзини ундиролмаган ҳайдовчи йўл ўртасида учта машинани пачоқлади

'Тошкентда қарзини ундиролмаган ҳайдовчи йўл ўртасида учта машинани пачоқлади'ning rasmi

Интернет тармоғида учта автомобил - “Матиз”, “ВАЗ 2107» ва “Спарк” автомобиллари тўқнашуви ва ҳайдовчилар орасидаги муштлашув видеоси тарқалмоқда. 

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича,  воқеа жорий йилнинг 2 сентябр куни соат 11.50 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида содир бўлган.  “Матиз” ҳайдовчиси (давлат рақами 01 К 769 КБ) Бунёдбек Р., Баҳром К. бошқарувидаги “ВAЗ 2107” русумли автомобили (давлат рақами 01 З 786 ОA) учун авариявий ҳолат юзага келтирган. Натижада юқоридаги автомобиллар ва Сардор Х. бошқарувидаги “Спарк” (давлат рақами 01 В 742 КБ) автомобили тўқнашуви юз берган. “ВAЗ 2107” автомобили тўхтагач, “Матиз” ва “Спарк” автомобиллари ҳайдовчилари “ВAЗ 2107” ҳайдовчисига тан жароҳатлари етказишган.

Келишмовчиликка 1990-йилда туғилган Баҳром К. ва 1985-йилда туғилган Бунёд Р. орасидаги қарз муносабатлари сабаб бўлган.

Ҳолат тафсилотлари Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар