Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги буйруғи билан 2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тартибларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Унга қўра, клиник ординатура (резидентура)га ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йилнинг 23 августидан 10 сентябрига қадар узайтирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Яна бир янгилик шуки, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ва карантин тартибларини инобатга олиб, бундан ташқари, ҳужжатлар қабул қилиш муддати узайтирилгани ҳисобига 2021/2022 ўқув йили бўйича клиник ординатура (резидентура)да ўқув жараёнлари 6 сентябрдан эмас, 20 сентябрдан бошланиши белгиланди.
Шунингдек, клиник ординатура (резидентура) орқали тиббий кадрларни 2021/2022 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.






