Аввалроқ, ёзги Парлимпия ўйинлари иштирокчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтаётганини маълум қилгандик. Улар ҳозирда автобусларда Амир Темур хиёбони орқали “Янги Ўзбекистон” боғига йўл олди. Бу ҳақда "Yangi O'zbekiston" хабар берди.
Маълумот учун, Ўзбекистонлик паралимпиячилар енгил атлетика (5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза), дзюдо (2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза), таеквондо (1 та олтин медал), пауерлифтинг (1 та кумуш медал) ва сузиш (2 та бронза медали) каби спорт турлари бўйича ажралиб турдилар.
Ўзбекистонлик спортчилар 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларидаги рекордини такрорлашди ва яна бир бор 16 -ўринни эгаллашди.