АсосийJamiyat

Жиззахда юк автомобили ёниб кетди

'Жиззахда юк автомобили ёниб кетди'ning rasmi

 

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизматининг дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:40 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудида содир булган. 

"Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомобилининг газ ускунасидаги носозлик сабаб ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар