Транспорт бошқармаси Тошкент йўлларида тирбандликлар кузатила бошлангани сабабли ҳолатга изоҳ берди.
Таътил мавсуми тугаши, мактаблар, лицейлар, олий ўқув юртларида ўқув жараёнлари бошланиши билан пойтахт йўлларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари сони ортган.
Барча автобус саройларида жамоат транспорти йўловчилар оқимининг кўпайишига олдиндан тайёргарлик кўрилиб, ҳаракатланувчи таркиб санитар ва техник кўрикдан ўтказилди ҳамда дезинфекция ишлари олиб борилди.
Бугунги тиғиз вақтда Тошкент шаҳар ахолисига хизмат кўрсатган жамоат транспортининг 1 397 та ҳаракат таркиби, шу жумладан 850 та автобуслар ва 547 та микроавтобуслар.
Бундан ташқари соат 7:30 дан 9:00 гача метрополитеннинг Чилонзор метро йўналишида 3 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 4 дақиқа ва Юнусобод йўналишларида 7 дақиқалик оралиқ масофа билан метро поездлари ҳаракатланган.
Пойтахтимиз кўчаларида енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сонининг кўпайиши тирбандликларни келиб чиқарди. Бу эса ўз навбатида автобус ва йўналишли таксилар оралиқ вақтининг ошишига олиб келди.
Ўқув мавсумининг биринчи кунида йўналишсиз такси хизматларига бўлган катта талабдан айрим ҳайдовчилар кўпроқ фойда оламан деб сунъий равишда йўналишсиз такси хизматлари нархини кескин ошириб юборган ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.
"Йўналишсиз такси хизматларидан мобил илова орқали фойдаланишни тавсия этилади, бунда вақтингизни ва пулингизни тежайсиз.
Шу билан бирга жамоат транспортида ҳаркатланишни режалаштириш ва кузатиш учун мўлжалланган мобил иловалар орқали керакли транспорт йўналишларини онлайн тарзда кузатиш имкони яратилган. Ушбу иловадан фойдаланиб керакли йўналишнинг келиш вақтини билиб, йўлингизни режалаштириш орқали ўз вақтингизни тежашингиз мумкин" дейилади хабарда.