АсосийJamiyat

Марғилонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилиндими? Вазирлик изоҳ берди

'Марғилонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилиндими? Вазирлик изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Марғилонда устозлар мажбурий ишга жалб этилдими” сарлавҳали хабар тарқалди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумот берди.  

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.Ўрганиш давомида мажбурий меҳнат ҳолати аниқланмади, бироқ 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби ходимларига нисбатан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган.  

️Мазкур ҳолат бўйича Марғилон шаҳар 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори в.в.бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар