Бугун, 7 сентябр куни Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида I МДҲ ўйинларининг самбо бўйича мусобақалари бўлиб ўтди.
Қизлар ўртасидаги баҳслар қуйидагича якун топди:
- Олтин:
- Сабина Давлатова (50 кг)
- Кумуш:
- Шоҳида Хонтўраева (54 кг)
- Aзада Aймуратова (59 кг)
- Севара Шамсиддинова (80+ кг)
- Бронза:
- Чаросхон Озодова (80 кг)
- Бегойим Хайитова (72 кг)
- Aмирова Шоҳиста (65 кг)
Ўсмир йигитлар ўртасида эса натижалар қуйидагича:

- Кумуш:
- Шахриёрбек Маматқулов (64 кг)
- Мусохон Зиядинов (71 кг)
- Ҳудоёр Ибройимов (79 кг)
- Руслан Рустамов (+98 кг)
- Бронза:
- Мурод Эркинов (98 кг)
Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари бугун самбо бўйича жами 12 та медал - 1 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўрин - Россия Федерацияси, учинчи ўрин эса Озарбайжон самбочилар жамоасига насиб этди.






