АсосийJamiyat

Нурафшон шаҳар ҳокимининг хизмат автомобили қоидаларга амал қилмайдими — пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган "Captiva"нинг эгасига чора кўрилдими?

'Нурафшон шаҳар ҳокимининг хизмат автомобили қоидаларга амал қилмайдими — пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган "Captiva"нинг эгасига чора кўрилдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокимининг хизмат автомобили қоидаларга амал қилмайдими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан  Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда "Captiva" русумли, 10 107TVH давлат рақам белгили автомобиль пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

 Видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима белгиланди.

    Бошқа янгиликлар