АсосийSport

МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобида 57 та медал бор

'МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобида 57 та медал бор'ning rasmi

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган И МДҲ ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб улгурди. Aйни пайтда Ўзбекистон жами 57та медал жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон ҳисобида 16та олтин, 23та кумуш ва 18та бронза медали мавжуд. Мусобақада россияликлар катта фарқ билан етакчилик қилишмоқда. Улар ҳисобида 61та олтин, 18тадан кумуш ва бронза медаллари мавжуд. Кучли учликка 9та олтин, 6та кумуш ва 15та бронза медалига эга Озарбайжон якун ясаб беради.

Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларус вакиллари ҳам олтин медал жамғаришган. Тожикистон, Aрманистон ва Молдова вакиллари ҳисобида эса биронта ҳам олтин медал йўқ.

Мусобақалар давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар