АсосийJamiyat

Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди

'Тадбиркорларга солиқ соҳасида енгилликлар берилди'ning rasmi

 Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
  •  тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имконияти яратилади.

    Бошқа янгиликлар