АсосийJamiyat

Асакада "Cobalt" ва "Lacetti" тўқнашди. Оқибатда...

'Асакада  "Cobalt" ва "Lacetti" тўқнашди. Оқибатда...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда  Асака туманида "Cobalt" ҳамда "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида содир бўлиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича,  8 сентябрь куни соат 07:30ларда Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой ва Шинам кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, транспорт воситаларига моддий зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирив ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", — дейилади ЙҲХББ хабарида.

Бошқа янгиликлар