АсосийJamiyat

Туркия Маданият вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” китоби Санъат ва маданият институтига тақдим этилди

'Туркия Маданият вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” китоби Санъат ва маданият институтига тақдим этилди'ning rasmi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот бўлими бошлиғи Ҳамди Туршужу бошчилигидаги Туркия делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда институт Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Turkiya delegatsiyasi tashrifi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев меҳмонларга институтда амалга оширилаётган ишлар, ўқув жараёнлари, илм-фан соҳасидаги изланишлар ҳақида сўзлаб берди.

Мулоқотлар жараёнида ўзбек-турк сўзларининг маъноси, улар ўртасидаги ўхшашликлар борасида фикрлар билдирилди. Ҳамди Туршужу расмли ва ёзувли фолклор туркча-ўзбекча изоҳли луғат яратиш истаги борлигини айтди.

Иброҳим Йўлдошев ушбу ғоя ҳар икки давлат учун ҳам ниҳоятда фойдали, тили бир-бирига яқин бўлган халқлар учун муҳим эканлигини эътироф этди.

Ташриф чоғида делегация аъзолари томонидан Туркиядаги олий ўқув юртларида ўзбек тилида, Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида эса турк тилида дарсларни жорий қилиш бўйича фикрлар билдирилди.

Turkiya delegatsiyasi tashrifi

Шунингдек, учрашувда Туркия элчихонаси Маданият ва туризм бўлими бошлиғи Aлп Aрслан Aкинжи ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевга Туркия маданият вазирлиги томонидан тайёрланган “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” китобини тақдим қилишди.

Turkiya delegatsiyasi tashrifi

Самимий кечган мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари хусусида фикрлашиб олинди.

Turkiya delegatsiyasi tashrifi

    Бошқа янгиликлар