АсосийJamiyat

Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси жойлашган Университет кўчаси ёпилдими? Вазирлик изоҳ берди

'Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси жойлашган Университет кўчаси ёпилдими? Вазирлик изоҳ берди'ning rasmi

7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Инновацион ривожланиш вазирлиги олдидаги асфальтланган йўл МЧЖга бериб юборилгани, фақат вазирлик ходимларигина бу йўлдан ўтишига рухсат берилгани тўғрисида хабар тарқалди. Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

Унга кўра, ушбу йўлни 7 сентябрь куни ёпилишига Инновацион ривожланиш вазирлигининг алоқаси йўқ. Беруний метро бекати ёнидаги автотураргоҳни тартибга солишга масъул «Poytaxt Avto Parking” МЧЖда фаолият юритаётган ходимлар Талабалар шаҳарчасига келадиган автомашиналарнинг автотураргоҳга қўйилишини таъминлаш мақсадида ушбу йўлни ёпиб қўйишгани маълум бўлди.

Олмазор туман ҳокимияти томонидан Беруний метросидан Университет кўчасига транспорт ҳаракати очиб қўйилди. Университет кўчасидан автомашиналарнинг тўсиқларсиз кириб чиқиши таъминланди.

Бошқа янгиликлар