АсосийJamiyat

Хоразмда тўрт эркак бир аёлга ташлангани айтилган ҳолатга ойдинлик киритилди

'Хоразмда тўрт эркак бир аёлга ташлангани айтилган ҳолатга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Хоразмнинг Боғот туманида 4 та эркак 1 қизга ташланди” номли сарлавҳа остида видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ Aхборот хизмати муносабат билдирди

Маълум қилинишича, видеолавҳада акс этган жараён 2021 йил 29 август куни Боғот тумани ИИБ маъмурий биносида олдида қайд этилган ҳолат бўлиб, бунда иштирокчилар бир-бирларини ўзаро ҳақоратлаганлар, лекин бир-бирига нисбатан жисмоний куч ишлатмаганлар

Видеолавҳада жабрланувчи сифатида таништирилган, Боғот туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Г.С. исмли аёл шу туманда яшовчи, A.О ва A.Н. ва Д.М. исмли эркакларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, Боғот тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилган, ўз навбатида ушбу эркаклар ҳам аризагўй Г.С. нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Боғот тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилишган.

Таъкидланишича, Г.С. ни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилган.

Хозирги кунда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда,дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар