АсосийJamiyat

Навоийда ўқувчи қизлар ҳуқуқ фанида уятли сўзлар билан видео тасвирга олиб, тармоққа жойлаштирди. ИИБ ҳолатга аниқлик киритди (видео)

'Навоийда ўқувчи қизлар ҳуқуқ фанида уятли сўзлар билан видео тасвирга олиб, тармоққа жойлаштирди. ИИБ ҳолатга аниқлик киритди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизлар томонидан уятли сўзлар орқали сўкиниб тасвирга олинган видео тарқалди.

Навоий вилояти ИИБ мазкур ҳолатга аниқлик киритди.

Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўқувчи қизлар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчлари 2005 йилда туғилган Ж.А. Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланган. Маълум бўлишича, ҳолат 8 сентябрь куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган. 

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шахар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришган.

Бошқа янгиликлар