Эртага 10 сентябрь куни “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитарй корхонасининг йўлсозлари томонидан навбатдаги капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда “O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу куни Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси, яъни соат 07:10 даги 6429-сонли Тошкент – Хожикент ва соат 10:10 даги 6430-сонли Хожикент – Тошкент йўналишларида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
Шу куни соат:
05:20даги - Хожикент – Тошкент;
06:15даги - Хожикент – Тошкент;
14:06даги - Тошкент – Хожикент;
16:42даги - Хожикент – Тошкент;
17:31даги - Тошкент – Хожикент;
19:13даги - Тошкент – Хожикент йўналишлардаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновларини амалга оширади.
Шу кунги бошқа рейслар ҳаракат жадвали бўйича ўз вақтида қатновларни амалга оширади.
"“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди",—дейилади хабарда.
Шунингдек, қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги айтилмоқда.