Бугун , 9 сентябрь куни Наманган Давлат Университети 2-талабалар турар жойи биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 8-48 да маълумот келиб тушган.
Ўт ўчирувчиларнинг зудлик билан воқеа жойига етиб бориши туфайли талаблар турар жойининг ошхонасида турган 1 дона музлатгич ёниб зарарланган.Тезкор ҳаракат натижасида ёнғинни бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида талабаларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йул қўйилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.






