АсосийSport

Қозон - 2021: Ўзбекистонлик спортчилар муай-тай бўйича 8 медални қўлга киритди

'Қозон - 2021: Ўзбекистонлик спортчилар муай-тай бўйича 8 медални қўлга киритди'ning rasmi

8 cентябр куни Татаристон Республикасининг Қозон шаҳридаги Биринчи МДҲ ўйинлари доирасида муай-тай бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда 9 нафар юртдошимиз қатнашиб, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.  

Ҳамюртимиз Фахриддин Хасанов 57 кг вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди ва Муай-тай бўйича МДҲ ўйинлари ғолиби дея эътироф этилди.

Яна бир Ўзбекистон вакили Парвиз Aбдуллаев 63,5 кг вазн тоифасида кумуш медал совриндори бўлди.  

Давлатшох Шамсиев (60 кг), Рахимжон Болтабоев (67 кг), Каримжон Каримов (71 кг), Aзизбек Мадаминов (75 кг), Шахрамхон Хасанхонов (81 кг) ва Исматилла Исматиллаев (91 кг) эса учинчи ўринга муносиб кўрилиб, бронза медали билан тақдирланишди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар