АсосийJamiyat

Қашқадарёда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган 2291 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди

'Қашқадарёда аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган 2291 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят, Давлат хизматлари агентлигининг хабар беришича, Соғлиқни сақлаш муассасалари, Ер ресурслари ва давлат кадастри, Қурилиш ва архитектура идоралари, “Ўзбекенерго”, шунингдек, ДСЕНМ каби идоралар аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. 

Қайд этилишича, масъуллар томонидан 1804 та ҳолатда мурожаатга жавоб беришда муддат бузилган, 85 та ҳолатда тўғридан-тўғри хизмат кўрсатилган ва 402 та ҳолатда аҳоли мурожаатлари асоссиз рад қилинган.

Тезкор ва қулай давлат хизматлари кўрсатилиши талаб қилинаётган бир пайтда мутасадди давлат ташкилотларининг тизимда бундай қонунбузилиш ҳолатлари содир этиши аҳолининг норозилигини оширишга сабаб бўлади.

Ҳар бир давлат ташкилоти ўз ишига эътибор ва масъулият билан ёндашмас экан, одамларнинг эртанги кунга ишончи қолмайди.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ваколатли давлат ташкилотларига

85 та тақдимнома ва 254 та огоҳнома киритилди. Шунингдек, 168 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ваколатли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида доимий тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар