АсосийDunyo

Хитойлик қўлсиз паралимпиячи тўртта “олтин” олиб дунёни ҳайтратга солди

'Хитойлик қўлсиз паралимпиячи тўртта “олтин” олиб дунёни ҳайтратга солди'ning rasmi

“Қўлсиз сузувчи” лақабли 30 ёшли Чжен Тао Токио Паралимпиадасида тўртта олтин медални қўлга киритди.

У 50 метрга баттерфляй, 50 метрга эркин усулда сузиш ва 50 метрга чалқанча, шунингдек, эстафета пойгаси 4х50 метрга эркин усулда сузишда жаҳон чемпиони ва Хитой миллий қаҳрамонига айланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Унинг индивидуал ғалабалари ҳам ҳаттоки имконияти чекланган спортчилар учун жаҳон рекордига айланган.

Чалқанча сузишда ғалаба қозонганидан кейин унинг икки ёшли қизига ёзган видео-хабари ижтимоий тармоқларда “хит”бўлди: “Қизим, менга қара-мен жуда тез сузаман, гарчи қўлларим бўлмаса ҳам!”

“Мен бор кучимни бердим, чунки бу менинг Паралимпиада-2020даги сўнгги чиқишим эди. Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши сузиш!” - деди у мусобақадан сўнг журналистларга қарата.

Маълумотга кўра, Чжен Тао болалигида электр токи уриши оқибатида иккала қўлидан айрилган.

Бошқа янгиликлар