АсосийDunyo

Толибон муваққат ҳукуматига ўзбeклар ҳам қўшилди

'Толибон муваққат ҳукуматига ўзбeклар ҳам қўшилди'ning rasmi

Толибон Афғонистонда янги тузган муваққат ҳукумати таркибидан ўзбек ва тожик миллатига мансуб амалдорлар жой олди.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритиши давлатда истиқомат қилувчи этник озчиликларнинг хавотирларига сабаб бўлган. Чунки Толибон ҳаракати етакчилари асосан этник пуштунлардан ташкил топган. 

Янги тузилган муваққат ҳукумат таркибига этник ўзбек Абдул Салам Ҳанафий ва тожик Дин Муҳаммад Ҳаниф, Фасиҳуддин Бадахшонийлар киритилган. Абдул Салам Ҳанафий муваққат ҳукуматда бош вазир ўринбосари бўлиб, Дин Муҳаммад Ҳаниф иқтисодиёт вазири, Фасиҳуддин Бадахшоний эса штаб бошлиғи вазифасини бажариши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Толибон 6 сентябрь куни бўйсунмаган Афғонистоннинг сўнгги вилояти Панжшерни эгаллаб, бутун Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар