АсосийJamiyat

Хоразмда фуқаро билан бўлган ўзаро жанжал сабаб икки нафар ЙПХ ходимига жазо тайинланди (видео)

'Хоразмда фуқаро билан бўлган ўзаро жанжал сабаб икки нафар ЙПХ ходимига жазо тайинланди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Хоразмда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида катта жанжал содир бўлди" сарлавҳаси остида видео тарқалган эди. 

Айни пайтда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат ўрганиб чиқилган ва Хоразм вилоятида ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилиб, хизмати давомида йўл қўйган камчиликлари учун икки нафар ходимга жазо берилган. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса юзасидан Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув якунига кўра, фуқаро Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ҳамда 194-моддалари тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилиб, хизмати давомида Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларига риоя қилмаганлиги боис, Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Ё.Комилов ва А.Олимовларнинг ҳар бирига "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар