АсосийJamiyat

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директорига ўринбосар тайинланди

'Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директорига ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Шадиходжаев Нуриддин Aбдумаликович буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этучи директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Пенсия жамғармаси Aхборот хизмати берган маълумотга кўра, Нуриддин Шадиходжаев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ижтимоий таъминот бўлими Пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган. Турли йилларда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати Маблағларни бошқариш ва пенсия нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, Пенсия жамғармаси маблағларини бошқариш ва ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.  

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати Тўлов тизимини ривожлантириш ва даромадлар ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар