2021 йил 13 август куни Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли “Бухоро Бирлашган ёқилғи мой омбор хўжалиги” корхонаси атрофида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Энергомантажпоезд” унитар корхонасида ишловчи 1981 й.т. Қ.Б. ва 1988 й.т. М.О.ларнинг кирдикорлари фош бўлди.
Улар ушбу корхонага тегишли “ISUZU” русумли автомашина билан Навоий вилояти Қизилтепа тумани Хусбиддин қишлоғи 138-хонадонга бориб ушбу автомашини юкхонасида бўлган 1.000 литр ҳажмли метал идишдан дизел ёқилғисини қонунга хилоф равишда талон-тарож йўли билан олаётганларида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълум қилди.
Ушбу фуқароларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда қонуний чора кўриш мақсадида Когон шаҳар жиноят ишлар бўйича судига юборилган.






