АсосийJamiyat

"Ҳизб-ут Таҳрир" экстремистик ташкилотининг "Аёллар қаноти"га аъзо бўлган 29 нафар тошкентлик аёл қўлга олинди

'"Ҳизб-ут Таҳрир" экстремистик ташкилотининг "Аёллар қаноти"га аъзо бўлган 29 нафар тошкентлик аёл қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сирғали ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида яшовчи 29 нафар аёл "Ҳизб-ут Таҳрир" экстремистик ташкилотининг "Аёллар қаноти" жамоаси аъзоси бўлишгани маълум бўлди. 

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг маълумотига кўра, улар ҳозирда қидирувда бўлган "Ҳизб-ут Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти аъзолари – 1970 йилда туғилган Л.Умарова ва 1974 йилда туғилган М.Сайдаминовалар билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа қилишган. Ва уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келишган.

2021 йилнинг 10 сентябрь куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан жамоа аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. 

Мазкур аёлларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу аёлларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва уларни жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Фуқароларни ўзларини ва фарзандларини экстремистик оқим ва террористик ташкилотлар сафига қўшилиб қолишдан огоҳ бўлишга чорламоқда.

 

    Бошқа янгиликлар