АсосийJamiyat

Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи журналистларга босим ўтказди. Ҳолат вазирлик назоратига олинди

'Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи журналистларга босим ўтказди. Ҳолат вазирлик назоратига олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди. Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 

Унда айтилишича, айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.  

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар ва блогерларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни кескин қоралайди",–дейилади вазирлик ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар