АсосийJamiyat

Ўзимизни кўчаларда бир йилдан буён автомобиль бошқараман — 13 ёшли бола(видео)

'Ўзимизни кўчаларда бир йилдан буён автомобиль бошқараман — 13 ёшли бола(видео)'ning rasmi

Жиззах вилояти, Зомин туманида ЙПХ ходимлари томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилганда, руль бошқарувидан 13 ёшли, 7-синфда ўқийдиган бола тушиб келди. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маълумот берди.

Автомобиль салонида ушбу боланинг укаси ва синглиси ҳам бирга келмоқда. 

ЙПХ ходими "Ота-онангизни хабари борми автомобиль бошқарганингиз ҳақида?" - деб берган саволига бола - "Ҳа, хабарлари бор, ўзимизни кўчада бир йилдан бери бошқариб юраман" - дея жавоб қайтарган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар