АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 миллиондан ошди

'Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 миллиондан ошди'ning rasmi

10 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 301 640 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 66 624 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 175 631 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 59 385 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 9 920 165 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 5 007 996 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 672 013 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (41 867 доза),  
  • Андижон вилояти (35 579 доза),
  • Хоразм вилояти (29 642 доза)  банд қилди.
  • Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  • Фарғона вилоятида 1 893 551 доза,  
  • Наманган  вилоятида 1 820 628 доза,  
  • Андижон вилоятида 1 788 279 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар