АсосийЖАМИЯТ

Тошкентликлар ер қимирлаганини айтмоқда. Сейсмопрогностик марказ эса зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини қайд этмоқда

Бугун, 11 сентябрь куни  Тошкент вақти билан 11:51 да (11.09.2021 йил, Гринвич бўйича...

'Тошкентликлар ер қимирлаганини айтмоқда. Сейсмопрогностик марказ эса зилзила Ўзбекистонда сезилмаганини қайд этмоқда'ning rasmi

Бугун, 11 сентябрь куни  Тошкент вақти билан 11:51 да (11.09.2021 йил, Гринвич бўйича 06:51 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 41,55 градус шимолий кенглик; 69,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 33 км шимолий-ғарбда.

Марказ хабарига кўра, зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган. Аммо ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри аҳолиси зилзиланинг сезиларли даражада содир бўлганини айтмоқда.

    Бошқа янгиликлар