АсосийJamiyat

Самарқандда "Ford" машинаси ЙПХ ходими бошқарувидаги "Equinox" билан тўқнашди

'Самарқандда "Ford" машинаси ЙПХ ходими бошқарувидаги "Equinox" билан тўқнашди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Самарқанд шаҳрида содир бўлган тўқнашув юзасидан ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни берди. 

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудида" Тошкент-Бухоро" йўналишида ҳайдовчи И.А. "Ford" русумли юк автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи, ЙПХ ходими М.Расулов бошқарувидаги "Equinox" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар