Ўзбекистон Президентининг катта қизи Саида Мирзиёева 12 сентябрь, якшанба куни Шавкат Мирзиёевнинг набираси билан тушган суратини эълон қилди.
Унда олимпиячилар формасидаги давлат раҳбарининг Саида Мирзиёеванинг қизи — Саодатхонни бағрига босиб тургани акс этган.
"Бугунги якшанба тонги файзли бўлди. Дам олиш нималигини деярли билмайдиган бобожоннинг бағриларида бўлиш — неваралар учун байрамдек. Ҳаётимиздаги энг қувончли дақиқалар аслида жуда оддий нарсалардан иборат — ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар... Сиз-чи, бугун ота-онангиз, бува-бувингизга қучоқ очдингизми?", — деб ёзган Саида Мирзиёева.






