АсосийJamiyat

Жиззахда мактаб ўқувчиларига қонунга зид равишда диний таълим бераётган фуқаро қўлга олинди

'Жиззахда мактаб ўқувчиларига қонунга зид равишда диний таълим бераётган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Мирзачўл тумани «Боғбон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.К. диний маълумотга эга бўлмаса-да, қонунга зид равишда диний сабоқ бериш билан шуғулланаётганлигини аниқладилар. Бу ҳақда вилоят“Роstdа” хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, у туманнинг «Боғбон» ва Мустақиллик фуқаролар йиғинида яшовчи, ўрта умумтаълим мактабларининг 5-, 6- ва 7-синфларида ўқийдиган 5 нафар болани “шогирд”ликка олган. 

А.К.дан 1 дона диний адабиёт ва уяли алоқа воситаси ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.        

 

    Бошқа янгиликлар