1

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

ЖАМИЯТ 13.09.2021, 11:14
Теглар: об-ҳаво
Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антитциклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Бу ҳақда Ўзбекистон гирометерология хизмати хабар берди. Унга кўра, салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.

Шунингдек, бугун Ўзбекистонда ҳарорат 27-32° бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилаётгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, эртага 14 сентябрь куни  ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15° атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34° дан - ҳафта охирига келиб 32-37° гача аста-секин кўтарилади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади

12.07.2022, 19:52

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13-16 июль кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди....
Ўзбекистонда байрам ва дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади — "Ўзгидромет"

08.07.2022, 11:54

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати байрам ва дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво...
Бу ҳафта иссиқ чекинадими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

04.07.2022, 11:55

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат...
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражага кўтарилади

24.06.2022, 08:38

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1