АсосийJamiyat

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилган фуқароларга қўшимча қулайлик яратилди. Эндиликда...

'Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилган фуқароларга қўшимча қулайлик яратилди. Эндиликда...'ning rasmi

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилган фуқароларга қўшимча қулайлик яратилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати раҳбари Айжамал Жолдасбаева маълум қилди.

— Маълумки, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”и асосида амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йил январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими республикамизнинг бутун ҳудудига жорий этилиб, бугунги кунда  “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига 13 та вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот базаларидан олинадиган 40 турдаги ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

Шу билан биргаликда, фуқароларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида келиб тушаётган мурожаатларини камайтириш, шунингдек фуқароларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилишда, шунингдек маълумот олишларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Молия вазирлиги Aхборот-ҳисоблаш маркази ДУК томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимидан маълумот олиш бўйича махсус телеграм бот - @sr_mf_uzbot ишга туширилди.

Ушбу махсус телеграм ботда:

- болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун берилган аризаларнинг ҳолати тўғрисида;

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳақидагимаълумотлар;

- болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби;

- болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлашда аризанинг рад қилиниш сабаблари;

- болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари;

- қисқа савол жавоблар;

- барча аризаларни кўриш(ариза санаси, ариза ҳолати, суммаси, рад этилиш сабаблари) каби маълумотлар жойлаштирилди.

Шунингдек, махсус телеграм ботга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича энг кўп келиб тушаётган саволлар жавоблари билан биргаликда ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган. 

Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро ўзининг ЖШШИРни ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимидаги Aризасида кўрсатиб ўтилган телефон рақамини киритиши лозим бўлади.

    Бошқа янгиликлар