АсосийJamiyat

Самарқанддаги “Сиёб” бозорида жой талашиб муштлашган аёллар судланди

'Самарқанддаги “Сиёб” бозорида жой талашиб муштлашган аёллар судланди'ning rasmi

2021 йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Сиёб деҳқон бозори”да савдо қилувчи бир гуруҳ сотувчилар савдо жойи учун талашиб ўзаро муштлашган.

ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, 10 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд қарорига асосан, фуқаролар Н.Нафиса ҳамда У.Нигора Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилган. Уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Фуқаролар А.Нодиржон ҳамда И.Равелжонлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилга маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жасози тайинланган.

Вояга етмаган А.Диёржон жавобгарлик ёшига етмаганлиги сабабли, унинг қонуний вакили отаси Н.Нуруллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, конуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд шаҳар вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссиясига юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар