Жорий йилнинг 11 сентябр куни соат 01:00да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг “1050” қисқа рақамига Шаҳрисабз тумани “Пиллакашлик” МФЙда истиқомат қилувчи фуқародан қўнғироқ бўлган.
ФФВнинг маълум қилишича, мурожаатчи ҳовлисида қазилган чуқурлиги 4 метр бўлган қудуққа сигири тушиб кетганлиги ҳамда уни олиб чиқишда ёрдам сўраган.
Туман ёнғин-қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб борган ва тезкор ҳаракатлар натижасида сигир қудуқдан чиқариб олинган.






