АсосийJamiyat

Йўл транспорт ҳодисаларининг 5 тадан биттаси “Дамас” иштирокида содир бўлмоқда

'Йўл транспорт ҳодисаларининг 5 тадан биттаси “Дамас” иштирокида содир бўлмоқда'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ мутахассисларининг таҳлилларига кўра, жорий йил бошидан буён содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 21 фоизи “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида содир бўлгани аниқланди. Ачинарлиси, бунинг оқибатида 25 нафар фуқоро вафот этган. Ҳолат юзасидан ЎзА маълумот берди.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, “Дамас” русумли автоуловларни аксарият 20-30 ёшлардаги фуқоролар бошқарар экан. Бу эса тажрибасиз, қизиққон ёшларнинг йўл транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаришига яна бир сабабдир. Агар бу каби нохуш ҳодисаларни туман-шаҳарлар кесимида таҳлил қилсак, Олмалиқ шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг 42 фоизи, Қуйи Чирчиқ туманида 35 фоизини айнан “Дамас” русумли автоуловларда содир этилгани маълум бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ўтган 3 кун мобайнида 218 та “Дамас” русумли автоуловларни ҳужжатсиз, техник носозлиги, литцензиясиз йўловчи ташигани, белгиланган жаримани 60 кун муддатда тўламагани ва бошқа қоидабузарлик содир этгани учун қонуний равишда жарима майдонига жойлаштирилди.

Бу каби ишлар вилоят ҳудудида давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар