АсосийJamiyat

"Ўзимга келиб учрашмайсизми?" Тадбир иштирокчиларини овқатлантириб, пулини ололмаган чойхона эгаси Зойир Мирзаев қабулида бўлди

'"Ўзимга келиб учрашмайсизми?" Тадбир иштирокчиларини овқатлантириб, пулини ололмаган чойхона эгаси Зойир Мирзаев қабулида бўлди'ning rasmi

Кўплаб сайтлар ва телеграм каналларда "Қаршидаги чойхона эгаси қарийб 20 млн. сўмга яқин хизмат ҳақини оломаяпти" мазмунидаги хабар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ҳокимликлари ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тадбиркор билан учрашиб, масъуллар иштирокида масалани муҳокама қилди. Аниқланишича, тадбир иштирокчиларини овқатлантириш учун 20 млн. сўмга якин 2 кунлик тушлик пули ҳужжатлардаги хатоликлар сабаб тўлаб берилмаган.

- Ўзимга келиб учрашмайсизми?, - деди вилоят ҳокими. - Ёки онлайн ботимга ёзсангиз ҳам эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилардим. Кеча ушбу хабарни эшитибоқ, ёрдамчимга сизни топиб, қабулимга олиб келишларини айтдим. Камчиликларга йўл қўйган раҳбарларни бир мартага кечирасиз, маблағни эса маҳаллий бюджетдан ўзим тўлаб бераман шу ҳафтанинг ўзида. Энди бу иш сизга ҳам сабоқ бўлсин, шартномасиз ишламанг.

    Бошқа янгиликлар