АсосийJamiyat

Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп?

'Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 92 033 тани ташкил этмоқда.

2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,6 % га ошган.

Мамлакатимизда жами фаолият кўрсатаётган (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) корхоналарнинг 17,4 фоиз (92 033 та) улушини саноат корхоналари ташкил этиб, шундан кичик бизнес субъектлари сони 91 188 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони:

🔸Тошкент шаҳри – 16 705 та

🔸Фарғона вилояти – 10 106 та

🔸Тошкент вилояти – 9 422 та

🔸Андижон вилояти – 9 401 та

🔸Самарқанд вилояти – 8 060 та

🔸Наманган вилояти – 7 274 та

🔸Бухоро вилояти – 4 826 та

🔸Қашқадарё вилояти – 4 760 та

🔸Сурхондарё вилояти – 4 554 та

🔸Хоразм вилояти – 4 110 та

🔸Жиззах вилояти – 3 810 та

🔸Навоий вилояти – 3 489 та

🔸Қорақалпоғистон Р. – 3 255 та

🔸Сирдарё вилояти – 2 261 та

    Бошқа янгиликлар