АсосийJamiyat

Ўзбекистондан Россияга юборилган меваларда касаллик аниқлангани маълум қилинди

'Ўзбекистондан Россияга юборилган меваларда касаллик аниқлангани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистондан Россияга олиб борилган туксиз шафтолиларда (нектарин) замбуруғли касаллик аниқланди. Бу ҳақда tass ёзмоқда.

Шу муносабат билан Россельхознадзор Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан мевалар етказиб бериш масаласида музокара ўтказган.

“Россия томони Ўзбекистон нектарин партияларида ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин бўлган замбуруғли касаллик – қўнғир монилиоз чириш аниқлаганини маълум қилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, илгари бу карантин объекти ўзбек меваларида аниқланмаган.

Россия томони текширув ўтказиш, туксиз шафтолиларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва фақат “тоза” ҳудудларда етиштирилган меваларни етказиб беришга чақирган.

Россельхознадзор таъкидлашича, қўнғир монилиоз чириш касаллиги нафақат данакли меваларга, балки пўчоғли уруғи бўлган экинларига ҳам таъсир қилади - буларнинг ҳаммасини Ўзбекистон томони синчковлик билан текшириб чиқиши керак.

Яна бир масаласи - ўзбек маҳсулотларида шарқий мевахўр капалаклар аниқланиши бўлди. Ўзбекистон томони маҳсулотларда бу ҳашарот ҳақида импорт қилувчи давлатлардан келган хабарлар сонининг кўпайганини тасдиқлади, уни тарқалишини олдини олиш бўйича дастурга тузатиш киритиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар