Янгийўл шаҳари марказида жойлашган Деҳқон бозорида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаролар А.Умаров ва З.Зайниддиновлар 137 кг ветеринария маълумотномалари бўлмаган парранда ички аъзоларини, санитария қоидаларига зид равишда сотаётганлиги аниқланиб, маҳсулотлар зарарсизлантириш йўли билан йўқ қилинган. ИИББ Ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Маълум бўлишича, бундан ташқари сут ва сут маҳсулотлари билан шуғулланувчи сотувчилар орасидан истеъмолга яроқсиз жами 29 литр елим идишлардаги сут ва сут маҳсулотлари олиниб ўрнатилган тартибда йўқ қилинган.
Келгусида бу билан боғлиқ салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида аниқланган ҳолатлар юзасидан деҳқон бозор ҳудудида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.