АсосийJamiyat

Самарқандда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди

'Самарқандда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 июль кунидаги ПҚ-4779-сон Қарорига мувофиқ республикада электрмобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан, зарядлаш станциялари ва сервис марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбирлари белгиланган.

Мазкур Қарорга асосан, Самарқанд шаҳрида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди. Маълум бўлишича бу шаҳарда жойлашган 89-сонли "Самарқанд-2" номли АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси бўлди.  

"Энди самарқандлик электромобил эгалари Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси 145-уй манзилида жойлашган "Ўзбекнефтгаз" АЖ "УНГ Петро" корхонасига қарашли АЁҚШда ўрнатилган қурилмадан узлуксиз фойдаланишлари мумкин", дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмалари самарали ишлаши тўлиқ таъминланган ҳолда, келгусида Республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.

Бошқа янгиликлар