АсосийJamiyat

Наманганда экополиция ташкил этилмоқда

'Наманганда экополиция ташкил этилмоқда'ning rasmi

Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раислигида август ойида ўтказилган йиғилишда экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, этказилган зарар учун компенсация миқдори 2 бараварга оширилишини давлат раҳбари алоҳида таъкидлаб, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилишини маълум қилган эди. 

Маълумотга кўра, экология полициясининг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

"Ушбу полиция ички ишлар тизимида хизмат олиб боради, унинг фаолияти ўзи аниқлаган ҳуқуқбузарликлардан ундирилган жарималар ҳамда маҳаллий буджет ҳисобидан молиялаштирилади. Янги тизимни йил якунига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган", дейилади Наманган вилояти ИИБ хабарида.

Бошқа янгиликлар