1

Коронавирусга қарши эмлаш пандемия динамикасига қандай таъсир ўтказади?

ЖАМИЯТ 14.09.2021, 11:57
Теглар: коронавирус
Коронавирусга қарши эмлаш пандемия динамикасига қандай таъсир ўтказади?

 Вакцинация зарурлиги борасидаги шубҳалар — соғлиқни сақлаш тизимида азалдан мавжуд бўлган муаммо деб баҳоланмоқда.

 "Ижтимой фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 53,2 фоизи эмлашга тайёрлигини кўрсатган, 36,5 фоизи эмлашдан воз кечган, 10,3 фоизи эса ҳали бир тўхтамга келмаган.

Вакцинациядан воз кечиш пандемия даврини узайтириши мумкин, бу эса оғир ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб бориши мумкинлиги айтилмоқда.

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари эмлаш ҳақидаги шубҳаларнинг мамлакатдаги эпидемиологик вазият динамикасига таъсирини баҳолаш мақсадида тадқиқот ўтказган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, аҳолини оммавий эмлаш ўлим даражасини 40% га, вирус тарқалиш тезлигини эса 0,83 га камайтириши мумкин.

 Таҳлиллларга кўра, Кермак ва МакКендрик томонидан ишлаб чиқилган SIR классик эпидемиологик модели олинган. Ушбу модель 9 та дифференциал тенгламалардан иборат бўлиб, улар вакцинация ўтказиш темпининг Covid-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари, шунингдек, мамлакат иқтисодига таъсирини баҳолаш имконини бериши мумкин.

Вакцинация қўлланмаган ҳолда вируснинг тарқалиш темпи 3,8 (касалланган ҳар 10 киши ўртача 38 кишига касалликни юқтирган бўлар эди) кўрсаткичини ташкил этган, пандемия эса ўтиш даврининг 110 кунида ўзининг учинчи авж палласига етган бўлар эди.

 Эмлаш бошланганидан бери вирус тарқалиш тезлиги 3,8 дан 2,9 гача камайган. 

Эмлашнинг бу даражаси сақланиб қолганида, жорий йилнинг ноябрь ойи охиригача 3,43 миллион киши тўлиқ эмланган бўлар эди. Аҳолининг эмлашга тайёрлиги 50% дан 70% гача ошса, у ҳолда эмланганлар сони 5,31 миллион кишини ташкил қилиб  ўлим даражаси 6% га камайган бўлар эди.

Аҳолининг вакцинация борасидаги шубҳалари пандемия динамикасига сезиларли салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Вакцинани тез суръатларда жорий этиш қисқа вақт ичида аҳолида жамоавий иммунитетга эга бўлиш, иқтисодий фаоллигимизни ошириш, чекловчи чора-тадбирларни қайта жорий этиш хавфини камайтириш имконини беради.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1