1

Тошкентда 29 ёшли жаҳон чемпиони бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилди

ЖИНОЯТ 14.09.2021, 13:31
Тошкентда 29 ёшли жаҳон чемпиони бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилди

Тошкентда 29 ёшли дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилди.

Бу маълумотни darakchi.uz га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади. 

«2021 йилнинг 13 сентябрь 30 ёшли фуқаро Ш.Т. таниши, ҳарбий хизматчи Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган «Humo Trop» витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1