14 сентябрь куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар «Чинобод» кўчасидаги 100 та хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Газ таъминотининг узилишига куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Чинобод кўчасида жойлашган «CRYSTAL PAINT» МЧЖ кўп қаватли уйнинг ўрта босим ер ости Д – 219 мм газ қувурини ҳаракатдаги Д – 325 мм газ қувурига улаш ишлари режалаштирилганлиги сабаб бўлган.
Шунингдек, Чилонзор тумани Гавҳар маҳалла ҳудудидаги Д – 426 мм ер ости ўрта босим газ қувурини мукаммал таъмирлаш ишлари якунланганлиги сабабли, қайта улаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабли 14 сентябрь соат 11:00 дан 18:00 га қадар «Дўмбирабод», «Катта Дўмбирабод», Гавҳар, «Наққошлик» маҳалла ҳудудидаги 2 971 та хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 49 та кўп қаватли уйлардаги 1 908 та хонадонлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги 10 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.






