АсосийJamiyat

Тошкентда ҳайдовчиларга йўл хаққини пластик орқали тўлашини айтиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди

'Тошкентда ҳайдовчиларга йўл хаққини пластик орқали тўлашини айтиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ҳудудида ҳайдовчиларга йўл хаққини пластик орқали тўлов қиламан деб, уларнинг пластик картасидаги пулларни ўғирлаган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.

Хабарга кўра, олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида, номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида ҳайдовчиларга йўл хаққини пластик орқали тўлов қиламан деб фуқароларнинг шахсига оид маълумотларини ноқонуний равишда эгаллаб уларнинг банк пластик карталаридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келганлиги аниқланди.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида, 2021 йил август ойида Тошкент шаҳри ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Жиззах вилояти, Пахтакор туманида яшовчи, муқаддам судланмаган, 2002 й.т. фуқаро Ғ.т. содир этганлиги аниқланиб, унинг бир дона банк пластик картаси ва бир дона телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ушбу шахс Тошкент шаҳар ҳудудида пластик картадан тўлов қиламан деб фуқароларнинг жами 20.000.000 сўмдан зиёд пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг эхтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.т. га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар