АсосийЖАМИЯТ

Вужудга келган носозликлар сабаб Тошкентнинг учта туманида ичимлик суви тўхтатилади

Жорий йилнинг 15 cентябр ҳолатига фавқулодда вужудга келган носозликлар ва куз-қиш мавсуми...

'Вужудга келган носозликлар сабаб Тошкентнинг учта туманида ичимлик суви тўхтатилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 cентябр ҳолатига фавқулодда вужудга келган носозликлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида Тошкент шаҳрининг айрим жойларида ичимлик суви вақтинчалик режали тўхтатилади. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ хабар бермоқда.

Жумладан:

- Чилонзор тумани, қизилшарқ мавзесида диаметри 400мм янги қувурни мавжуд тармоққа улаш ишлари олиб борилишида муносабати билан 6 та 9 қаватли уй ва 1 та мактаб;

- Олмазор туманида диаметри 600 мм. бўлган тармоқда юзага келган носозлик сабабли,  Беруний, М.Ғолиб, Қамарнисо маҳаллалари ҳудудида 400 та ерли хонадон ва 8 та 5-қаватли уйлар ҳамда И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети ва 10-та корхона;

- Миробод тумани,  Эски Отчопар ҳудудида диаметри 900 мм. тармоқдаги носозолик сабаб тармоқ ёпилди. Натижада 12 та 2 қаватли, 20 та ерли хонадон ва 10 та корхона сувсиз қолади.

Барча сувсиз қолган ҳудудлар махсус техника ёрдамида сув билан таъминланади.                                 

    Бошқа янгиликлар